Таниқли доғистонлик курашчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Курашчи кўплаб терма жамоалардан таклиф олган, бироқ Ўзбекистоннинг “спорт фуқаролигини” олишга қарор қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Доғистонлик Иляс Бекбулатов фуқаролигини ўзгартирди ва Ўзбекистон жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда спортчи Instagram᾽даги саҳифасида маълум қилди.

Курашчи кўплаб терма жамоалардан таклиф олган, бироқ Ўзбекистоннинг “спорт фуқаролигини” олишга қарор қилган.

Хусусан, 2016 йилда Венгрия Бекбулатовни ўз терма жамоасига жалб қилишга уринган, бироқ рад жавобини олган. Мутахассислар уни дунёдаги энг яхши техник курашчилардан бири деб ҳисоблашади. Иляс 2017 йилги Европа чемпионатида ғолибликни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, мексикалик қиличбоз Паола Плиего ҳам Ўзбекистон фуқаролигини  олган ва ҳозирда турли чемпионатларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.