Ўзбекистонда биринчи марта Валдай клуби анжумани ўтказилади

Икки кун давом этадиган анжуман дастуридан Россия - Ўзбекистон иккиёқлама сессияси, шунингдек, хорижий эскпертлар иштирокидаги сессиялар ҳам кўзда тутилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Валдай клубининг ўнинчи Осиё анжумани "Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизлик чақириғи қаршисидаги кўпқиррали ҳамкорлик" мавзусида 10-11 ноябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтади. Клуб бу билан ўз фаолиятидаги шарқона векторни давом эттирмоқда.

Ислом - Россия тарихида чуқур илдиз отган анъанавий динлардандир

Ўзбекистон Республикаси президенти қошидаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамкорлигида ташкил этилаётган анжуманда 11 та давлат: Россия, Ўзбекистон, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон, Филиппин, Швеция, Япония ва Ҳиндистондан 60дан ортиқ етакчи экспертлар иштирок этишади.

Икки кун давом этадиган анжуман дастуридан Россия - Ўзбекистон иккиёқлама сессияси, шунингдек, хорижий эскпертлар иштирокидаги сессиялар ҳам кўзда тутилган.

Сессияларда асосий эътибор: минтақанинг жаҳондаги масалалардаги роли, иқтисод орқали биргаликдаги ҳамкорлик, келажакка доир ёндашувлар масалаларига қаратилади.