Тожикистон Қозоғистондан вертолёт сотиб олди

“Сомон Эйр”  авиакомпанияси Қозоғистондан харид қилган вертолётидан туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланмоқчи.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Нур-Султонда 28 октябр куни Қозоғистонда ишлаб чиқарилган биринчи вертолётни харидорга топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Forbes.kz

“Вертолёт керак бўлса, Мудофаа вазирлигидан олиб турамиз” — ФВВ

Харидор томон – Тожикистоннинг “Сомон Эйр”  авиакомпанияси бўлиб, улар ушбу транспорт воситасидан бизнес ва туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланишни режалаштирган.

Вертолёт Қозоғистон – Франция – Германия қўшма корхонаси ТОО “Еврокоптер Казахстан инжиниринг” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Н125 вертолёти юқори манёврли, кам вибрацияли ва 5 ўриндиқли қулай салонга эга. Вертолёт атрофни кузатиш учун кенг ойналар билан жиҳозланган.

Маълумот учун, “Еврокоптер Казахстан инжиниринг” – МДҲ ва Марказий Осиё ҳудудида Airbus Helicoptersнинг ЕС145, Н125, Н130 вертолётларини ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва химат кўрсатувчи ягона корхонадир.