Ўзбекистон ҳукумати қуриган ҳудудда яйлов ва ўрмонзорлар яратишга қарор қилди.
Sputnik мухбири Орол денгизи қуриган сатҳининг "0" нуқтасида бўлди.
Вазият ҳудудда яхшиланмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати раҳбари Қаҳрамон Сариевнинг сўзларига кўра, Мўйноқ туманида қатор корхоналарнинг ишга туширилди – улардан тўқимачилик фабрикаси ва балиқ консервалари комбинати. Бундан ташқари, қамишдан ДСП ишлаб чиқариладиган завод қурилмоқда. Одамлар ҳудудга қайтишни бошлади.
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган Орол денгизи 1960 йилга қадар дунёдаги тўртинчи йирик кўл эди. Сўнгги 55 йил ичида денгиз майдони деярли уч баравар камайди, сув сатҳи 29 метрга пасайди, сув ҳажми 15 баравар камайди, шўрланиш ошиб, балиқ йўқолиб кетди.