ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Исроилнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари ўз иш фаолиятини тўхтатди. Хусусан Москвадаги элчихона вақтинча иш фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда дипваколатхона Facebookдаги саҳифасида тегишли хабар ёзилган.
Таъкидланишича, элчихонага кириш ёпилган, фуқароларга хизмат кўрсатилмайди.
Бу вазият Исроил Молия вазирлиги дипломатларни таъминот ҳаражатлари қисқартириш қарори сабабли юзага келди, жумладан ваколатхонанинг ҳаражатлари квитанциялар билан тасдиқланмаган ҳолатларда уларга солиқ қўллаш тартиби жорий этилди.
Бутун дунё бўйлаб ваколатхоналар ёпилди.