Чўпонлар 25 миллион $га баҳоланган "ИД" хазинасини топиб олишди. У нимадан иборат?

Террористик ташкилот олий раҳбарияти бойликлар ва пулларни саҳрода кўмишган, аммо хазина кўмилган жой кейинчалик уларнинг ёдидан кўтарилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ироқ ғарбида маҳаллий чўпонлар "Ислом давлати" террористик ташкилоти етакчилари томонидан саҳрода кўмилган бойликларни топиб олишди, деб хабар қилмоқда Al-Arabiya телеканали.

"Ғингшиди ва йиғлади". Нега "ИД" етакчиси ўлимидан ҳамма, ҳатто террорчилар ҳам манфаатдор

Хазина беркитилган махфий жойдан пуллар, олтин ва кумуш топилган. Топилган бойликларнинг умумий қиймати 25 миллион долларга баҳоланмоқда.

Хайрия ниқоби остида ИД* учун пул жамлаган гуруҳ қўлга олинди - видео >>>

Таъкидланишича, хазина саҳродаги Сурия ва Иордания билан чегарадош Ал-Анбар шаҳри яқинида топилган. Жангарилар кейинчалик бойликлар кўмилган жойни унутиб қўйган бўлган.