АҚШ Россиянинг “Тимсоҳ” ҳужум вертолётларини сотиб олмоқчи

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Россиянинг икки дона Ми-24 ҳужум вертолётларини сотиб олиш бўйича эълон тайёрлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. АҚШ Россиянинг Ми-24 ҳужум вертолётларидан фойдаланмоқчи.  

Тожикистон Қозоғистондан вертолёт сотиб олди

АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари Россиянинг Ми-24 вертолётларини душман ҳаво ҳужумига қарши машқларда фойдаланиш учун сотиб олмоқчи. Federal Business Opportunity давлат харидлари сайтида тегишли эълон берилди.

Расмий маълумотга кўра, камида икки дона Ми-24 вертолёт тақдим этилиши керак. Бундан ташқари, машинани бошқаришни ўқитиш ва техник кўрик учун малакали пилот-инструкторлар топиш керак.

Буюртмада таъкидланишича, Россия вертолётлари ўқув машғулотларда душман таҳдиди ва ҳужуми ҳақида аниқ тасаввур хосил қилиши керак.

АҚШда 18-20 ноябрь кунлари душманнинг авиациясига қарши ўқув машғулотлар режалаштирилган. Машқлар Аризона штатидаги “Девис-Монтен” авиабазасида ўтказилади.