Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжонга жўнаб кетди

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа идораларининг раҳбарлари иштирокида икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги ҳарбий делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Озарбайжонга жўнаб кетди.

Россия мудофаа вазири ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ташриф давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа идораларининг раҳбарлари иштирокида икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Учрашув давомида ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасининг лойиҳаси ҳам имзоланиши кутилмоқда.

МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 30 октябрь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Россия Федерацияси, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Мудофаа вазирлари кенгашининг бундан олдинги йиғилишига Ўзбекистон мезбонлик қилган эди.