Қозоғистонда чет эл фуқароларини рўйхатга олишни бекор қилиш ҳақида топшириқ берилди

Қозоғистон президентининг сўзларига кўра, миграция полиция органлридан хорижий фуқароларни мажбурий рўйхатга олиниши – бу ҳукуматсизлик.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Алма-Отада ўтказилган йиғилишда миграция полиция органларида хорижий фуқароларни рўйхатга олишни бекор қилиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Қозоғистон билан чегарада ўтказиш пункти ёпилади

“Қисқа муддатда бу анархизмдан воз кечиш керак. Хорижий меҳмонларга ноқулайликдан ташқари рўйхатга олиш – бу коррупция манбаи, бу мамлакат ва Олма-ота обрўсига салбий таъсир қилади”, - деди президент.

Хорижий фуқароларининг чегара назоратидан ўтиш ҳолати – бу миграцион рўйхатга олиш бўлади, деб қўйимча қилди Токаев.