Ўзбекистон Россиядан "Тайфун" (К53949) зирҳли автомобиллар йирик партиясини харид қилди. Автомобилларни мамлакатга етказиб бериш 2019 йилнинг охирига қадар бошланиши маълум.
Баранец Россияда ишлаб чиқарилган “Тайфун” зирҳли автомобиллари юқори тактик ва техник хусусиятларга эгалинини айтди. Машиналар шахсий таркибни бошқа жойга зудлик билан кўчириш учун зарур.
“Автомобилларнинг двигателлари кучли, улар шахсий таркибни автомат ва пулемёт ўқларидан ишончли равишда ҳимоя қилади”, - деди эксперт Sputnik Ўзбекистон билан бўлган суҳбатда.
Қолаверса, махсус технологиялар йўлда машина портлаган вақтда йўловчиларнинг соғ-саломат қолишига имкон беради. Бунга автомобилнинг “қорин” деб аталувчи нодир қурилмаси ёрдамида амалга оширилади.
Ушбу машина жуда яхши тўсиқлардан ўта олиш қобилиятига эга ва бу мамлакатнинг турли минтақаларида зудлик билан амалга ошириш учун керак бўлган ҳаракатлар учун зарур.
Мазкур техникани харид қилиб, Ўзбекистон ўзининг жанговар имкониятларини сезиларли даражада оширади.
Экспертнинг тўлиқ фикрини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.