Помир хавф остида: БМТ дунё музликлари тез эришидан хавотирга тушди

Глобал исиш дунёнинг энг баланд тоғ чўққиларидаги музликларнинг тез эришига олиб келади. Помир тоғлари ҳам хавф остида қолмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Женевада баланд тоғли ҳудудларга бағишланган Бутунжаҳон метеорологик ташкилотининг саммити бошланди, деб хабар қилди БМТ.

Сарёз кўлидан сув тошқинини олдини олиш мақсадида 3,5 миллион доллар ажратилди

Йиғилишда дунёнинг турли мамлакатларидан 150 дан ортиқ вакил қатнашмоқда. Унда иқлим ўзгариши тоғли ҳудудда истиқомат қилувчиларга таъсири, тоза сув танқислигини муҳокама қилиш режалаштирилган.

“Иқлим ўзгаришининг энг кўзга кўринган белгилари - музликларни эриши, муз ва қор қатламининг камайишидир. Сўнгги йигирма йилда энг йирик 31 дона музлик эриши тезлашди”, - деб таъкидлади ташкилот бош котиби Петтери Талас.

Айнан музликлар инсоният учун тоза сувнинг муҳим манбаи бўлиб хизмат қилиши туфайли, одамлар ҳаёт даражаси, қишлоқ хўжалиги, саноат ва транспортнинг ривожланиши кўплаб йирик дарёларнинг ҳолатига боғлиқ.

Тоғли ҳудудлар Ер юзининг тўртдан бирини эгаллайди. Статистикага кўра, у ерда 1,1 миллиардга яқин аҳоли яшайди.

Бундай ҳудудлар “дунё сув миноралари” деб номланади, чунки улар тоғларда жойлашган бўлиб, дарё ҳавзаларининг юқори қисмида инсониятнинг ярмидан кўпини тоза сув билан таъминлайди.

БМТ экспертлари таъкидлашича, глобал исиш тоғ киосферасига салбий таъсири давом этмоқда. Бугунги кунда иқлим аномалиялари Эверест, Монтблан ва Килиманжарода кўринмоқда. Бундай тенденция тоза сув билан боғлиқ қийинчиликларга ва озиқ-овқат таъминоти барқарорлигига хавф солади.

Сарёз кўлидан сув тошиш хавфи йўқ – Тожикистон ФВҚ

Мутахассислар муаммо нафақат баланд тоғли ҳудуд аҳолисига, балки қуйи оқимнинг паст қисмида яшовчиларга ҳам таъсир қилиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Таъкидланишича, иссиқхона газлари чиқарилиши билан, ҳатто Европа, Шарқий Африка ва Индонезиядаги кичик музликлар ҳам 2100 йилга келиб бугунги массанинг 80 фоизидан кўпини йўқотади.

Бундан аввал Европа Кенгаши раиси Доналд Туск тоғли Бадахшон автоном вилоятидаги Сарёз кўлига ташриф буюрганди. У беш дона музлик аллақачон йўқ бўлиб кетгани, сув сатҳи кўтарилганини таъкидлаган эди.

Туск иқлим ўзгариши – Тожикистон Европа иттифоқи билан биргаликда курашиши зарур бўлган глобал масала эканлигини таъкидлаганди.

Бундан ташқари, Тожикистон ҳукумати ҳам муаммога эътибор қаратди. Мамлакатни иқлим ўзгаришига мослаштириш бўйича ишлаб чиқилган стратегияда айтилишича, исиш туфайли дунё миқёсидаги фалокатлар кутилмоқда.

Марказий Осиёнинг кўп қисмини тоза сув билан таъминлайдиган Помир тоғ музликлари асосий ташвишлардан бири бўлди.

Ҳукумат прогнозига кўра, музликларнинг эриши натижасида қатор фалокатлар ва табиий офатлар бўлиши мумкин. Хусусан, яйловлар майдонининг камайиши, чанг бўронлари, чигиртка босиши, кучли ёмғир ва ҳалокатли сел тошқини хавфи ошади.