ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббий Абдулманап Нурмагомедов ўғлини тарбиялаш сирларини ошкор қилди.
Россияда хизмат кўрсатган мураббий Instagram саҳифасида шоумен Отар Кушанашвилига берган интервью парчасини чоп этди.
“Қандай қилиб ақлли ва ўқимишли бўлишни махачкалалик йигит онгига сингдириш мумкин? Бунинг қийин жойи йўқ, болаларга ўз вақтида эътибор бериш керак, албатта, биринчи навбатда - ўқиш, кейин эса иккинчи ўринда – спорт. Тарбия услубларим: ишонтириш, шахсий ўрнак, далда бериш, талаб, мажбурлаш”, - деб ёзган Нурмагомедов отаси.
Сентябрь бошида Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Дастин Пуарье устидан ғалаба қозониб, енгил вазнда чемпионлик белбоғни ҳимоя қилганди. Жанг Абу-Дабида UFC 242 беллашув доирасида ўтказилди.