Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини демаркация қилиш учрашувининг режа-жадвали келишиб олинди

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича икки давлат делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркацияси бўйича ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланди

Қайд этилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилишнинг норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлари лойиҳалари ҳамда 2020 йилдаги учрашувларнинг режа-жадвали келишиб олинди.

Юқорида кўрсатилган ҳужжатларни тасдиқлаш учун Қўшма демаркация комиссиясига киритиш тўғрисида келишувга эришилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва Тожикистон Ер бошқаруви ва геодезия давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари учрашув баённомасини имзоладилар.

Хабарда келишувга кўра Қўшма демаркация комиссиясининг биринчи йиғилиши Ўзбекистонда ўтказилиши қўшимча қилинган.