Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Украина президентига савол берди

Ўзбекистонлик Умиджон Исабаев НТВ телеканали эфирида Украина президенти Владимир Зеленскийга савол берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Бутун дунёга машҳур бўлган ўзбекистонлик Умиджон Исабаев НТВ  телеканали эфирида Украина президентига савол берди.

Зеленскийга ўхшаш Ўзбекистон фуқароси Россияда машҳур бўлмоқда

“Нега менга ўхшашсиз”, - деб савол берди Исабаев Украина етакчисига.

Унинг сўзларига кўра, у сиёсатчига ўхшашлигини у мамлакат президенти лавозимига сайланганда сезиб қолди.

Умиднинг таъкидлашича, энди одамлар тез-тез унинг олдига келиб, ундан суратга тушишини сўрашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Москва метросида Украина президенти қиёфадоши топилди.

 Маълум бўлишича унинг исми Умид экан, у асли ўзбекистонлик бўлиб, бир неча йил олдин Москвага оиласи билан кўчиб келган. Айни дамда автомобил устахонасида маляр бўлиб ишлайди.