Янги имкониятлар сари: Тошкентда 100 дона ногиронлик аравачалари тарқатилди

“Янги имкониятлар сари” лойиҳаси доирасида 100 дона ногиронлик аравачалари беғараз тарқатилди ва болалар учун театр номидан махсус концерт дастури тақдим этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш инновацион миллий палатаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Меҳрли қўллар” Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқа театри томонидан ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида 28-октябр куни “Янги имкониятлар сари” лойиҳаси ўтказилди.

Ўзбекистонда ногирон ҳайдовчиларга яна бир қулайлик яратилди

Лойиҳа доирасида 100 дона ногиронлик аравачалари беғараз тарқатилди ва болалар учун театр номидан махсус концерт дастури тақдим этилди.

Ташкилотчи гуруҳ имконияти чекланган ёшлар ва болалар учун ногиронлик аравачаларини  ҳарид қилиш ва уларни беғараз тақдим этишга бағишланган бу лойиҳага  тайёргарлик ишларини 2019 йилнинг бошидан  бошлаган.

Қўшма ҳамкорлик натижасида “Халқ банк” АКБ ва Соғлиқни сақлаш инновацион миллий палатаси томонидан 100 дона ногиронлик аравачалари сотиб олинди.

Ташкилотчилар томонидан ушбу ҳайрия лойиҳа байрамона тарзда ташкил этилиб, имконияти чекланган ёшларга уларнинг яқинларига кўтаринки кайфият ва келажакга ишончини ошириш мақсадида уюштирилди.