ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Тожикистонда афв этилган маҳбусларнинг биринчи қисми озодликка чиқди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон ТожикТАга асосланиб хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Ёвондаги, Норакдаги аёллар колониясидан, Душанбедаги вояга етмаганлар учун ахлоқ тузатиш колонияси ва махсус қамоқхоналардан 1060 дан зиёд маҳбуслар озодликка чиққан.
Агентлик маълумотларига қараганда, озодликка чиққанлар орасида 165 нафар аёллар ва 60 нафар вояга етмаганлар бор.
Эслатиб ўтамиз, Эмомали Раҳмон мамлакат Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан “Афв тўғрисида”ги қонунга имзо чеккан эди. Қонун билан 20 мингдан зиёд кишининг озодликка чиқиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 65 нафар фуқаро Мустақиллик байрами муносабати билан афв этган эди. Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида эса 575 нафар фуқаро афв этилган эди.