Россияда барча хорижликлар дактилоскопиядан ўтказилади

Жорий йилги РФ миграция соҳасида турган мақсад ва вазифалар, амалдаги қонунчиликни бузганлик учун мамлакатдан депортация қилинганлар, РФ фуқаролигига киришда рад жавоблари хусусида айрим статистик маълумотлар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Хорижликларнинг ҳудудга кирмаслигини сўраб 170 000 дан ортиқ расмий илтимосномалар РФ хавфсизлик органларига келиб тушган. Уларнинг 50 000 таси юзасидан ҳудудда вақтинча бўлиб туриш муддатини қисқартириш бўйича қарорлар қабул қилинган. Бу ҳақда РФ Ички ишлар вазири полиция генерал-полковниги Александр Горовой хабар қилди. 

Россия ИИВ депорт қилинган мигрантлар сонини очиқлади

Аввал хабар қилинганидек, 2019 йил бошидан РФда 30 мингдан зиёд хорижликлар миграция бўйича қонунчиликни бузганлиги учун жавобгарликка тортилган. Уларнинг 2 500 нафари мамлакат ҳудудидан депортация қилинди.

“РФ Федерал хавфсизлик хизматидаги ҳамкасбларимиз билан жорий йил биринчи ярим йиллигида Россия фуқаролигини олиш учун тақдим этилган аризаларнинг 20 дан зиёдига рад жавоб берилди”, - қўшимча қилди А.Горовой.

Ўзбекистонлик мигрантлар учун миграция амнистияси бўладими?

Расмий статистик маълумотлар эълон қилинар экан, давлат миграция сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги энг муҳим вазифалар ҳам қайд этиб ўтилди. Уларнинг қаторида фуқаролик институти, истиқомат қилиши мақоми, вақтинча яшаш учун рухсатнома, “Ватандошларни кўчиришга кўмак” давлат дастури каби миграция жараёнлари механизмини тартибга солиш кабилар жой олган. Муассасалараро муносабатлар самарадорлигини ошириш, ходимлар фаолиятини автоматлаштириш учун маъмурий жараёнларни унификация қилиш ва оптималлаштиришда бўлғуси ўзгаришлар тўғрисида ҳам айтиб ўтилди.

Хусусан, барча хорижликлар учун, РФга ташриф буюриш мақсадидан қатъий назар, оммавий дактилоскопия (қўл бармоқ изларини олиш) тизимини жорий этиш масаласи ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар қилинди.

“Бу, шубҳасиз, РФ ҳудудида  мавжуд маълумотлар базасини таснифлашга ва исталмаган шахсларнинг ёки бошқа давлатлар ҳудудида жиноят содир этганларнинг мамлакатга кириб келишини олдини олишга кўмаклашади”, - дейилди баёнотда.