Поездда йўловчиларга нисбатан тамагирлик қилган ходим иши ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Новосибирск – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди вагон кузатувчиси ва йўловчи ўртасидаги аудиоёзув кенг муҳокама қилинмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” ижтимоий тармоқларда тарқалган “Новосибирск – Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди вагон кузатувчиси ва йўловчи ўртасидаги аудиоёзувга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, воқеликни атрофлича ўрганиш юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан тезкор ишчи гуруҳ тузилган.

Айни вақтда “Ўзтемирйўловчи” АЖ бош директори бошчилигидаги ишчи гуруҳ дастлабки ўрганиш ишларини бошлаб юборган.

369-сонли “Новосибирск – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган ушбу йўловчи поэзди 30 октябрь куни Тошкент Марказий вокзалига етиб келади.