Доллар яна кўтарилди, евро эса пасайди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 14,84 сўмга ошди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 29 октябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 14,84 сўмга кўтарилди ва 9 463,37 сўм ташкил қилди.

Евро эса 69,54 сўмга пасайди ва 10 483,52 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 0,70 сўмга кўтарилди ва 148,40 cўмни ташкил қилди.