“Қовун билан сийлаб, қовун туширди”: япониялик вазир жанжал туфайли истеъфога чиқди

Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Иссю Сугавара сайловчиларга пора бериб ўз томонига оғдириб олганликда айбланганлиги туфайли ўз лавозимни тарк этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Иссю Сугавара истеъфога чиқди. Бу ҳақда Japan Times  хабар қилди.

Жанжал Shukan Bunshun нашри вазир котиби унинг тарафдорларидан бирининг оиласига 20 минг иен (185 доллар) миқдорда пора берганлиги ҳақида мақола чоп этгандан сўнг авж олади. Қолаверса, Сугаваранинг сайловолди кампанияси сайловчиларни қонун,денгиз маҳсулотлари, хусусан, денгиз қисқичбақалари билан сийлаб, уларни сиёсатчи томонга оғдирган.

Япония бош вазири Синдзо Абэ Иссю Сугаваранинг истеъфосини қабул қилганини маълум қилган. Таъкидланишича, унинг ўрнини Япония ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлининг собиқ раҳбари Хироси Кадзияма эгаллайди.