ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти етакчисининг йўқ қилингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
Қодиров машҳур рус адиби Николай Гоголнинг “Тарас Бульба” асаридан иқтибос келтирган.
“Абу Бакр ал-Бағдодий яна ўлдирилди? Тарас Бульбанинг ўғли Андрийга “Мен сени дунёга келтирдим ва ўзим ўлдираман”, деб айтган сўзлари ақлга келади»,— деб ёзган Чеченистон раҳбари телеграмдаги каналида.
У агар террорчиларни яхши ва ёмонга ажратишда давом этилса, ал-Бағдодийнинг ўлими ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини қўшимча қилган
“Бин Лодин ўлди, ал-Қоида** эса барҳаёт. Сурияни “ИШИД”дан тўлиқ тозалаш муҳим”, - дея таъкидлаган Қодиров.
Рамзан Қодиров “ИШИД”чиларга қабристондан жойларни ваъда қилди
Аввалроқ ОАВда АҚШ Сурияда “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши махсус амалиёт ўтказгани ва бунинг натижасида у йўқ қилингани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди. Аммо ушбу хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган.
**Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.