Мудофаа вазирлиги АҚШ Сурияда нефт контрабандаси билан шуғулланишини исботлади

Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенковнинг таъкидига кўра, америкаликлар Сурияда нефтни ўзлари санкция эълон қилган, бироқ бунга қарамай етказиб берилган техника ёрдамида қазиб олмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Мудофаа вазирлиги Америка Сурияда нефть контрабандаси билан шуғулланишини исботловчи космик разведка суратларини эълон қилди.

Дунёда қанча нефть қолган ва у қачон тугайди?

Идора хабарига кўра, фотосуратлар "Ислом давлати" террорчилари томонидан вайрон қилингунига қадар ва ундан кейин ҳам Евфрат ортида Сурияда АҚШ ҳарбийлари ишончли қўриқлови остида нефть фаоллик билан қазиб олинган ва бензовозларда ёппасига қайта ишлаш учун Суриядан ташқарига олиб чиқилганини исботламоқда.

Шу тариқа, Даман нефт тўплаш пунктида, 23 август куни олинган суратда (Дайр-аз-Зор провинциясидан 42 километр шарқда), машиналар тўпланиши қайд этилган. "Тўқсон дона автомобил техникаси, шу жумладан, 23 бензовоз борлиги кузатилган", - дейилган сурат тагида қолдирилган изоҳда.

Бундан ташқари, 5 сентябрь куни Хасеке провинциясида 25 автомобил, шу жумладан 22та бензовоз борлиги кузатилган. Орадан уч кун ўтиб, 8 сентябрь куни, Дайр-аз-Зор атрофларида яна 36та машиналар қайд этилган (улардан 32 таси бензовозлар бўлган). Меядин ҳудудида худди шу куни 41 автомобиль, шу жумладан 34 бензовоз бўлган.

Сурия Бош вазири террорчиларни ким қуроллантираётганини айтди

Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенковнинг таъкидига кўра, америкаликлар Сурияда нефтни ўзлари санкция эълон қилган, бироқ бунга қарамай етказиб берилган техника ёрдамида қазиб олмоқда.

"Америкалик ҳарбийлар ва америка хусусий ҳарбий компаниялари қўриқлови остида бензовозлар Шарқий Суриянинг нефт далаларидан контрабанда йўли билан бошқа давлатлар томон йўл олмоқда. Карвонларга ҳужум амалга ошириладиган тақдирда махсус операция кучлари ва АҚШ жанговар авиацияси зудлик билан унинг ҳимоясига шайланмоқда", - деди у.

Конашенков сўзларига кўра, нефтни олиб чиқиш билан АҚШ назоратида бўлган ва Шарқий Сурия автоном маъмурияти қошида тузилган "Сэдкаб" компанияси шуғулланмоқда. Контрабандадан тушадиган фойда эса америка хусусий ҳарбий компаниялари ва махсус хизматлари ҳисоб рақамларига бориб тушади.

Генерал-майор шунингдек, бугунги кунда контрабанда йўли билан топилган сурия нефтининг бир баррели 38 долларга баҳоланишини, шундай экан, америка давлат хизматларининг ойлик тушими 30 миллион доллардан ошишини қўшимча қилди.

АҚШ диверсантлар тайёрлаб, Сурия ичига ташламоқда

"Бу каби узлуксиз, америка давлати назорати ва солиғидан холи бўлган молиявий оқим учун Пентагон раҳбарияти ва Лэнгли Суриядаги нефт қудуқларини афсонавий "яширин ИД ячейкаларидан" узлуксиз қўриқлаш ва мудофаа қилишга тайёр", - деди у.

Конашенковнинг фикрича, Сурия шарқий қисмидаги нефт далаларини ўз чангалида ушлаб, Вашингтон, халқаро давлат террорчилиги билан шуғулланмоқда.

Бундай фаолият мақсади "Вашингтон томонидан илгари суриладиган озодлик идеаллари ва терроризмга қарши кураш шиорларидан анча йироқдир", деб таъкидлайди у.

"Америка қўшинлари Суриядаги углеводород захираларини Суриянинг ўзи ва унинг халқидан қўриқласин ва мудофаа қилсин деган қонуний вазифа на халқаро ҳуқуқ нормалари, на америка қонунчилигида — умуман ҳеч қаерда йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас", - дея хотима қилади Мудофаа вазирлиги вакили.

Илгарироқ, Пентагон раҳбари Марк Эспер АҚШ Дайр-аз-Зор ҳудудида вазиятни ўрганаётгани ва "нефт қудуқлари хавфсизлигини таъминлаш учун" яқин вақтда у ердаги позицияларини кучайтиришни режалаштираётгани ҳақида баёнот берган эди.