Японияда қимматбаҳо олмос ўғирланди

Япониянинг Йокогама шаҳрида заргарлик буюмлар савдо-кўргазмадан 1,8 миллион долларлик оғирлиги 50 карат бўлган олмос ўғриланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Япониянинг Йокогама шаҳрида заргарлик буюмлар савдо-кўргазмадан 1,8 миллион долларлик оғирлиги 50 карат бўлган олмос ўғирланди. РИА Новости Kyodo нашрига асосан хабар қилди.

Жуда ҳам антиқа рекорд: олмос билан безатилган лаблар

Куни кеча кўргазма иштирокчилардан бири ёпилиш вақтида заргарлик буюми йўқолганини кўриб қолади.  Стенд ойнаси очиқ ҳолда қолган, олмосдан ташқари бошқа заргарлик буюмлари йўқолмаган.  

Видео кузатув камера ёзувлари ўрганиб чиқилганда, ушбу стенд олдида кекса киши бир нечта аёллар билан тургани кўринган. Бу гуруҳ ўғриликка алоқадорлигини аниқлаб бўлмади.