ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Катта киберҳужумларни амалга ошириш учун хорижий махсус хизматлар Россия ахборот тизимида заиф жойларни аниқлаш бўйича иш олиб бормоқда, деб айтди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев.
“Муҳим ахборот инфратузилмаси объектлар - зарарли таъсирнинг асосий нишонлари бўлиб қолмоқда <...>, бу миллий хавфсизлика жиддий хавф туғдиради”, - деди Патрушев.
Патрушев Сибирдаги киберхавфсизлик бўйича вазиятни танқид қилди. Муҳим объектлар ҳимоясиз қолмоқда.
“Умуман олганда, зарур шарт-шароитлар яратилган бўлса-да, ахборот хавфсизлиги талаблари бузилишлари сони сезиларли бўлиб қолмоқда. Биринчи навбатда, бу транспорт, алоқа ва энергетика каби муҳим соҳалар”, - деди у.
Хавфсизлик Кенгаши котибининг сўзларига кўра, ушбу соҳаларда, хусусан, маҳаллий дастурларга ўтиш етарли самарали амалга оширилмаяпти.