Россияда ҳарбий саккиз нафар хизматдошини отиб ташлади

Россиянинг Байкалорти ўлкасида ҳарбий хизматдошларини ўққа тутди. Натижада саккиз киши ҳалок бўлди, икки киши эса яраланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Россиянинг Байкалорти ўлкасида ҳарбий хизматдошларини ўққа тутди. Натижада саккиз киши ҳалок бўлди, икки киши эса яраланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Ҳодиса бугун, 25 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 18:20да рўй берган.

Қайд этилишича, ҳарбий хизматчи қоровуллик алмашинаётган вақтда қўлидаги хизмат қуроли билан хизматдошларига қарата ўт очган. Ҳозирда яраланганларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Ўт очган ҳарбий қўлга олинган. Россия Мудофаа вазири бўлиб ўтган ҳодисага шахсий муаммолар туфайли асабнинг бузилиши бўлиши мумкинлиги тахмин қилмоқда.