Ўзбекистон ва ЕОИИ

Европа иттифоқи Тошкентнинг ЕОИИ ва ЖСТга қўшилишида муаммони кўрмаяпти

Брюсселда Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграцияси Бутунжаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мос келади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Расмий Брюссел Ўзбекистон ҳукуматининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Бутунжаҳон савдо ташкилотига қўшилиш бўйича бир вақтнинг ўзида музокара олиб бориш истаги билан боғлиқ муаммони кўрмаяпти, деб айтди Марказий Осиё бўйича ЕИ махсус вакили Питер Буриан.

Эксперт Ўзбекистон ва Тожикистон ЕОИИга кириш имкониятларини баҳолади

Бундан аввал АҚШ савдо вазирлиги ўз сайтида вазир Уилбур Россанинг баёнотини эълон қилди. Унда айтилишича, Ўзбекистон ЕОИИга интилиши мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни қийинлаштириши мумкин.

Вашингтонда ўтказилган америка-ўзбек савдо палатаси форумида Росс бу баёнотни айтди.

Буриан АҚШ савдо вазирининг сўзларини изоҳларкан, “Биз буни бундай кўрмаяпмиз. Биз Марказий Осиёнинг кўплаб давлатлари ЕОИИга аъзо бўлганини кўряпмиз”, - деб таъкидлади.  

Буриан Нукусда Оролбўйи муаммоларига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этмоқда.

Европа Иттифоқининг махсус вакили Брюссел Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши масаласи ЖСТ қоидаларига мос келади деб ишонишини айтди.

"Биз айтамиз: умумий қоидаларда киритилган интеграция жараёнлари – маъқул деб қаралади", - деб қўшимча қилди Буриан.