ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистон ФИФАнинг янгиланган октябрь рейтингида ва 85-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон терма жамоаси сентябрдаги натижаларига қараганда 3 поғона юқорилаган. Бунга ЖЧ-2022 саралаш ўйинларида Яман ва Сингапур устидан қозонган ғалабасининг ҳиссаси катта бўлган. Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоа Яман устидан 5:0 ҳисобида, Сингапур устидан эса 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Жаҳон рейтингига 1755 очко билан Бельгия етакчилик қилмоқда. Ундан кейин Франция қайд этилган - 1726. Кучли учликни Бразилия якунлаб турибди - 1715.