Зеленский орқасидан “мўралаётган” аёл ҳаммани кулдирди - видео

Украина президенти Владимир Зеленский Японияга ташриф чоғида журналистларга берган интервью видеоси пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Японияга ташриф чоғида берган интервью видеоси пайдо бўлди. Унда президент орқасидан мабуот хизмати ходими бурчакдан мўралаб, қандайдир ғалати имо-ишораларни қилгани акс этган. РИА Новости хабарига асосан.

Strana.ua нашри ёзишича, таҳминларга қараганда бу ходим Зеленскийнинг матбуот котиби Юлия Мендель бўлган.

11 дақиқали роликда аёл девордан мўралаётгани ва қўлини силтаётганини кўриш мумкин.

Мендел, эҳтимол, суҳбатни тугатиш зарурлиги ҳақида журналистларга тушунтиришга ҳаракат қилган.

Президент хизмати ходимининг хатти-ҳаракати тармоқ фойдаланувчиларини кулдирди. Видео остида кўплаб ҳазиламуз изоҳлар ёзилди.