Танзила Норбоева император Нарухито билан учрашди

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланаётгани, айниқса, Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи олдидан ўзаро қизиқиш тобора ортиб бораётгани таъкидланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Японияда расмий ташриф билан бўлиб турган Сенат раиси Танзила Норбоева император Нарухито билан учрашди.

Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, Япониянинг янги императори Нарухитонинг тахтга ўтириши тантанали маросимида Танзила Норбоева уни тахтга ўтиргани билан табриклаган. Томонлар Ўзбекистон-Япония стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш истагини билдирганлар.

Шунингдек, ушбу тадбир доирасида Сенат раисининг Япония бош вазири Синдзо Aбэ билан ҳам учрашуви бўлиб ўтди.

Танзила Норбоева император Нарухито билан учрашди

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланаётгани, айниқса, Ўзбекистон президентининг Японияга ташрифи олдидан ўзаро қизиқиш тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Танзила Норбоева Японияга ташрифи доирасида Япония ташқи ишлар вазирининг махсус ёрдамчиси Ичиро Кавабата билан учрашгани хабар қилинган эди. Кавабата Японияда Ўзбекистондаги кенг кўламли ва жадал ислоҳотлар диққат билан кузатилётгани ва юқори баҳоланаётганини таъкидлаган эди.