Таиланд қироли ғазабда: рафиқа генерал унвонидан маҳрум этилиб, амалдорлар бўшатилди

Таиланд қироли олти нафар амалдорни бўшатди, уларни қоидларни қўпол бузишда айблади. Қирол малика мақомини олишга ҳаракат қилгани учун рафиқасини барча унвонларидан маҳрум қилганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорн “зарарли ҳулқи” учун олти нафар амалдорни бўшатди.

Таиланд: генерал келиннинг қирол оёғи ёнида ётиши ҳаммани ҳайратда қолдирди - видео

Ишдан бўшатилганлар орасида битта аёл, қирол саройининг икки қўриқчиси ва юқори лавозимадаги полициячи бор.

Улар ноўрин хатти-ҳаракатлар ва монархга хиёнат қилиш ҳамда мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

Шу ҳафтада Таиланд қироли кутилмаган қарори билан бутун дунёни ҳайратда қолдирди, у рафиқаси Сининат Вонгважирапакдининг барча унвонларидан маҳрум этди.

Июл ойида Вонгважирапакди қиролнинг расмий маслаҳатчиси унвонини олди.

Аммо уч ой ўтгач 34 ёшли аёл "ўзини малика мақомига кўтаришга" ҳаракат қилгани учун жазоланганлиги ҳақида хабар берилди.