Қари шернинг ёш шерлар билан шафқатсиз жанги - видео

Африкадаги Крюгер қўриқхонасида қари шер икки ёш шер билан жанги туристларни ҳайратда қолдирди. Видео Kruger National Park Videos YouTube-каналида жойлаштирилди.
Sputnik

Икки ёш арслон қари шерга ҳужум қилишди. Кекса йиртқич охиригача курашишга ҳаракат қилди, бироқ унга оғир жароҳат етказишди.

Туристларнинг сўзларига кўра, нотенг шиддатли жанг ҳудуд учун бўлди.