Олимлар саратон ва қаришни олдини оладиган моддани топишди

Франция олимлари саратон ва қаришни олдини оладиган моддани топишди. Тадқиқот инсон мушакларида тажриба ўтказилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Пастер институтининг француз олимлари GDF11 оқсили қариш билан курашиш ва танани саратон касаллигидан ҳимоя қилишини аниқлади. РИА Новости хабарига асосан.

Олимлар яқинлашиб келаётган зилзилаларнинг янги белгиларини топишди

Тадқиқот натижалари MedicalXpress порталида жойлаштирилди.

Илмий гуруҳ мушакларда бир неча тажрибаларни ўтказишди.

Мутахассислар GDF11 юрак ва саратон хасталикларини олдини олишда самарали ёрдам берадиган парҳезларга ёрдам беришини аниқладилар.

Бундан ташқари, қари кемирувчиларга оқсилни киритиш миядаги қон томирларининг тикланишига ва нейрогенезнинг кучайишига олиб келди.

“Ушбу маълумотлар метоболик касалликлар, семириб кетиш ва нейродегенратив хасталикларни даволашда GDF11 моддадан фойдаланиш ғоясини қўллаб қувватлайди”, - деб ҳисоблайди профессор Пьер-Мари Льедо.