Мудофаа вазирлиги илк бор Хитой ракетасини синовдан ўтказади

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги илк бор Хитойда ишлаб чиқарилган ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилувчи зенит-ракета мажмуасини синовда ўтказади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги илк бор Хитойда ишлаб чиқарилган FD-2000 русумли ракеталарни илк бор синовдан ўтказади, Sputnik мухбири хабарига асосан.  

Қашқадарё вилоятида доимий жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм, Навоий вилоятидаги  “Кулқудуқ” полигонида FD-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши ракетани синовдан ўтказилиши режалаштирган. Синов қўмондонлик масъул офицерлари раҳбарлигида, жанговар тайёргарлик ўқув режасига кўра олиб борилади.

Мудофаа вазирлиги илк бор Хитой ракетасини синовдан ўтказади

FD-2000 (бошқа номи HQ-9) - Хитойда ишлаб чиқариладиган зенит ракета мажмуаси бўлиб, у катта майдонлар ҳаво ҳужумида ҳимоя  қилш учун хизмат қилади. Topwar саҳифаси хабарига кўра ушбу мажмуада Хитой томонидан Россиядан 1993 йилда сотиб олинган С-300 ЗРМда қўлланилган кўплаб ечимлар қўлланилган. Мажмуа 6-200 км масофа узоқликда ва 0,5 – 30 км баландликдаги нишонларни йўқ қила олади. Россия тизими олдида унинг устуворлиги – арзон нархи ҳамда кичик ва енгил радионишонлаш тизимидадир.

2008 йилда Туркия ушбу тизимни сотиб олишга қарор қилганда НАТО босими остида битимдан воз кечишга мажбур бўлган эди. Бугунги кунда FD-2000 Хитой, Алжир, Марокко, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳаво ҳимоя кучларида қўлланилмоқда.