Конор Москвада яшашни хоҳлаяпти

Исландиялик жангчи Конор Макгрегор Москвада яшашни ва машқ қилишни режалаштирмоқда. Макгрегор Россия пойтахтига ташриф буюрди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Собиқ UFC чемпион Конор Макгрегор келажакда Москвада машқ қилишини маълум қилди ҳамда Россия пойтахтидан ер сотиб олиши истаги борлигини айтди.

“Мен русча сўзларни билмайман. Мен Москвага иккинчи марта келганимдан жуда хурсандман, мен бу шаҳар билан яқиндан танишишни истайман. Мен бу ерда ер сотиб олмоқчиман. Келажакда бу ерда машқ қиламан. Москва гўзал, мен бу ерда уйга эга бўлишни хоҳлайман”, - деди Конор.

Эслатиб ўтамиз, бугун Конор Макгрегор Москвага келди ва журналистлар билан суҳбатлашди.