Хоразмда бутун бошли оиланинг газ исидан вафот этишига нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Янгиариқ туманида истиқомат қилувчи бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди. ФВВ бахтсиз ҳодиса сабабларини ўрганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Жорий йилнинг 22 октябрь кунидан 23 октябрь кунига ўтар кечаси Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар К.Ғ., унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзандлари иситиш қозонининг дудбўрони носозлиги боис ис газидан заҳарланиб, вафот этди.

Хоразмда бутун бошли оиланинг газ исидан вафот этишига нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур  бахтиз ҳодиса сабабларини ўрганиб чиқди.

Аниқланишича, хонадондаги иситиш қозони дудбуронининг (мўриси) ичига ёз пайтида қушлар ин қургани, дудбурон хас-хашак ва қушларнинг пати билан тўлиб қолгани ва тортиш кучини йўқотганлиги ушбу машъум ҳодисага сабаб бўлган.

Хоразмда бутун бошли оиланинг газ исидан вафот этишига нима сабаб бўлгани маълум бўлди
“Табиий газнинг чала ёниши оқибатида ис гази ҳосил бўлиши ҳамда унинг уй ичига тўпланиши фуқароларнинг ўлимига олиб келган”, - дейилади ФВВ хабарида.

ФВВ фуқаролардан кириб келган куз-қиш мавсумида иситиш печларидан фойдаланишдан аввал дудбуронларнинг тозалиги ва тўғри ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилишни сўраб қолган.