АҚШ ракета базасида марихуана топилди

АҚШ баллистик ракеталар жойлашган авиабазада наркотик моддаси топилди. Ушбу ҳолат юзасидан АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари текширув ўтказмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари Шимолий Дакота штатидаги ҳарбий базада марихуана топилгани ҳақида хабарларни текширмоқда. РИА Новости Task & Purpose нашрига асосан хабар қилди.

АҚШ танкларини Литвага олиб келди: ҳарбийлар узоқ қишга тайёргарлик кўрмоқда

Бу базада Minuteman III қитъалараро баллистик ракеталар жойлашган.

Хабарда ёзилишича, интернетда “Майнот” (Minot Air Force Base) АҚШ авиабазасида ҳарбий хизматчи навбатчиликда марихуана чекаётганида қўлга тушгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Базанинг хоналардан бирида ўтказилган тинтув натижасида наркотик моддаси бўлган сигарет топилди.

Ҳарбий база вакили Габриэль Кушинг текширув ўтказилаётганини тасдиқлади.

Task & Purpose нашри ёзишича, шу йил май ойида Вайоминг штатидаги Minuteman ракеталари жойлашган ракета базасида икки аскар спиртли ичимлик ичгани учун маъмурий жазога тортилди.