Рамзан Қодиров Россия рекордлар китобига киритилди - видео

Рамзан Қодиров Россия рекордлар китобига киритилди. Ундан олдин Чеченистонда кўп сонли отлиқ иштирокида оммавий юриш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров йил давомида рекордлар ўрнатилган маросимларда энг кўп иштирок этгани учун Россия рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда РИА Новости’га китобнинг бош муҳаррири Станислав Коненко маълум қилди.

“Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳар хил кунларда ўрнатилган рекордларда энг кўп қатнашган Россия ҳудудий раҳбари сифатида рекорд ўрнатди, у тадбирларда 6 марта қатнашган”, - деб тушунтирди Коненко.

Унинг сўзларига кўра, сертификат сешанба куни Москвада ушбу китобнинг 7 йиллигини нишонлаш маросимида Чеченистон спорт вазири Муса Ханариковга тақдим этилади.

Бундан аввал, шу йилнинг апрел ойи бошида Россия рекордлар китоби Чеченистонда Қодиров бошчилигидаги 1,2 мингдан ортиқ отлиқ иштирокида оммавий юриш  бўйича жаҳон рекордини қайд этганди.