ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг 20 йил олдин Санкт-Петербург шаҳар ҳокимиятининг ташқи алоқалар бўйича қўмита раиси сифатида ишлаган пайтида ташриф қоғози махсус интернет-ресурсда 2 миллион рублга сотувга қўйилди. РИА Новости хабарига асосан.
"Vladimir Putin – chairman. City of St.-Petersburg. Office of the Mayor. External Affairs committee", - деб ёзилган визиткада.
“Владимир Путин визиткаси, отам қўмита раиси бўлган вақтда берилган. Бу визитка карта қутичасида 20 йилдан ортиқ вақт сақланди. Сифати яхши”, - деб ёзилган эълонда.
Фойдаланувчилар эълонни беш мингдан ортиқ марта кўриб чиқишди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Россия президенти Владимир Путин томонидан тақдим этилган соат Ўзбекистондаги хусусий эълонлар сайтларидан бирида сотувга қўйилганди. Эълон муаллифи мукофот соати учун 300 доллар сўраган.