ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Киев мэри Виталий Кличко Соломенский тумани аҳолиси билан учрашувда журналистдан телефонни олиб қўйишга ҳаракат қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Ҳолат видеоси тармоққа жойлаштирилди.
Видеода Кличко одамлар орасида тургани ва уларнинг саволларига жавоб бераётгани акс этган.
Учрашув қатнашчиларидан бири мэрдан Украина пойтахтида ноқонуний қурилиш тўғрисида сўраганда, Кличко қўлидаги телефонни олиб қўйишга ҳаракат қилди.