МИБ, алимент ва маош: Бош прокуратура янги ҳужжат тайёрлади

Бош прокуратура “Суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари ижроси тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасини тайёрлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Бош прокуратура “Суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари ижроси тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасини тайёрлади.  

МИБ бўлим бошлиғи: ходимларимизга тажовуз қилганлар қатъий жазога тортилади

Лойиҳада 2020 йил 1 февралдан бошлаб суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари мажбурий ижро этилиши жараёнига соддалаштирилган ижро иши институтини жорий этиш баён этилган.

Лойиҳага кўра, маъмурий жарималар, солиқ қарздорликлар ва жисмоний шахслардан давлат божини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини мажбурий равишда ижро этиш соддалаштирилган ижро тартибида, уларнинг ижроси натижасиз ҳолатида – умумий тартибда амалга оширилади.

Соддалаштирилган ижро иши юритиши доирасида ундирув қарздор билан мулоқотга кирмасдан ва унинг яшаш жойига бормаган ҳолда, фақатгина қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамларини қидириш ва ундан (шу жумладан, пластик карточкадан) қарздорликни сўзсиз ечиб олиш орқали масофавий амалга оширилади, ижро ҳужжати бўйича қарздорлик (ижро йиғими суммасидан ташқари) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кўп бўлмаган ҳолларда эса, қарздорликни иш ҳақига қаратиш орқали амалга оширилади.

Лойиҳада Бош прокуратура ва Марказий банкнинг алимент мажбуриятларини бўйича ягона банк ҳисобини ташкил этиш ҳақида таклифини қабул қилиш ёзилган. Унда алимент миқдори киритиш ва ундиришга мўлжалланган ҳар бир ижро ҳужжати бўйича субҳисобларни очиш, шу жумладан, қарздорларнинг маошидан ушлаб қолиш; алимент мажбуриятларини ижро этиш ва ягона банк ҳисоби бўйича маблағларни мониторинг қилиш мақсадида ягона банк ҳисобварағини ва MIB PORTAL ахборот тизимига интеграция қилиш.

Ҳужжат лойиҳаси 7 ноябргача муҳокама қилиш режалаштирилган.