ФСБ Қримда ўзбекистонлик ислом тарғиботчисини қўлга олди

Қримда Украиналик фундаментал диншунослар билан алоқада бўлган ўзбекистонлик радикал ислом тарғибортчиси қўлга олинди.                                             
Sputnik

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Қримда Украина билан боғлиқ бўлган ўзбекистонлик экстремист-тарғиботчини қўлга олди, РИА Новости хабарига асосан.

Ҳибсга олинган фуқаро Қримдаги қишлоқлардан бирининг ҳудудида диний тарғибот ишлари олиб борган. У маҳаллий экстремистик ғоялар билан аҳолини радикал ислом томон оғдиришга ва унинг фикрига қраши бўлганларга нисбатан зўравонлик қилишга ундаган.Унинг турар жойидан Россияда таъқиқланган экстремистик адабиётлар топилган.

Тергов жараёнида айбланувчи Россия ҳуқуқни сақлаш органлари билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган. Айбланувчи, шунингдек, ўзининг Қрим салафитлари билан боғлиқ эканлигини ва айни дамда Украинада яшаётган фундаментал диншунос Абу Яхъё Қримлик билан боғлиқ эканини айтган. Суд унинг айбига иқрор бўлганини ҳисобга олиб, жиноятчига 100 минг жарима тўлашга ҳукм қилган.