“Замин гўзали - 2019” финалида қозоғистонлик супермодель иштирок этади – фото

Филиппинда “Замин гўзали-2019” халқаро гўзаллик танловининг якуний босқичи ўтказилади. Унда 85 та давлатдан аёллар иштирок этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Филиппинда нуфузли гўзаллик танловларнинг бири - “Замин гўзали-2019” танловининг финал босқичи 26 октябрда ўтказилади.

Унда қозоғистонлик модель Алтинай Асенова иштирок этади. У Қозоғистон-британия техник университети талабаси – Москвада ўтказилган Miss World Beauty 2017 “Супермодель” унвони соҳиби.  

“Замин гўзали - 2019” финалида қозоғистонлик супермодель иштирок этади – фото

Халқаро танловда дунёнинг 85 та давлатидан аёллар иштирок этади.

Дунё мамлакатларидан келган иштирокчилар турли қабуллар, экологик ва ҳайрия акцияларда қатнашмоқда.

Финал босқич уч кундан кейин ўтказилади. Танловда иштирокчилар тайёрлаган чиқишлар ва либосларни намойиш қилади, шу жумладан, миллий либосларда чиқишлар бўлади.

2019 йил танловининг асосий мавзуси – гуллар. Асенова лола образида саҳнага чиқади.