ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Японияга ташрифи доирасида Япония ташқи ишлар вазирининг махсус ёрдамчиси Ичиро Кавабата билан учрашди.
Учрашувда парламент фаолияти такомиллаштирилиши, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан парламент назорати кучайиб бориши, қонун ижодкорлиги иши тобора яхшиланиб бораётгани ҳақида қисқача ахборот берилди.
“И.Кавабата таъкидлаганидек, Японияда Ўзбекистондаги кенг кўламли ва жадал ислоҳотлар диққат билан кузатилмоқда ва юқори баҳоланмоқда. Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлар икки томонлама Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини янада фаоллаштириш учун янги кенг имкониятлар очиб беради”, - дейилади Сенат матбуоти хизмати хабарида.
Бугун Япония ҳукумати таклифига биноан Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Япониянинг янги императори Нарухитонинг тахтга ўтириши муносабати билан тантанали тадбирда иштирок этди.
Ўзбекистон ва Япония янги автомобиллар ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилди
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев йил охирида Японияга боришни режалаштираётгани хабар қилинган эди.