Тошкентда жиноятчи нон ичида наркотик олиб ўтишга ҳаракат қилди

Тошкентга кираётганда шаҳарлараро такси йўловчиси нон ичига марихуанани беркитиб олиб ўтаётганида қўлга олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. 20 октябрь куни Тошкентнинг Бектемир туманидаги ЙПХ постида ЙҲХБ ЙПХ ходимлари, кинология хизмати ва ИИББ ППХБ ходимлари томонидан “Дамас” русумли автомобиль тўхтатилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Қўқонда имом ёрдамчиси гиёҳванд моддалар билан қўлга тушди

"Текширув давомида 47 ёшли Махмуд М.нинг ёнидан қора сумкада целлофанга ўралган ва иккита буханка нони ичига яширилган наркотик воситаси – марихуана топилди", - дейилган хабарда.

Ўзбекистонда гиёҳванд моддаларининг "маҳоратли" савдогарлари қўлга олинди

Ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.