“Биргаликда қозонганмиз”: Гитлер Германиясини тор-мор этишда СССР роли йўққа чиқариляпти

“Совет республикаларининг қай бири ғалабада энг катта ҳиссани қўшган?” қабилидаги дунёқарашлар сингдирилаётгани боис ва бу йўналишда зиддиятларни олдини олиш мақсадида "Биргаликда қозонганмиз" лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Россия жамиятининг тадқиқотчилари ассоциацияси президенти Геннадий Бордюгов радио Sputnik эфирида сўзга чиқар экан, нацизм устидан қозонилган ғалабанинг 75-йиллиги арафасида Евроосиё халқлари Ассамблеяси ҳузурида “Победили вместе” (Биргаликда қозонганмиз) Халқаро жамоат қўмитаси ташкил этилганлигини маълум қилди.

Қўмита фаолияти сўнгги йилларда жаҳон тарихида асосий трендга айланиб бораётган воқелик – Иккинчи жаҳон уруши натижаларини қайта кўриб чиқиш, Гитлер Германиясини тор-мор этишда СССР ролини камайтириш ва ҳатто йўққа чиқариш кабиларга қарши туриш, умумий ғалаба учун жонини фидо этганлар хотирасини сақлаб қолиш, ушбу ғалаба барчамизнинг ягона ғалабамиз эканлигини унутмаслик кабиларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

“Афсуски, мамлакатлар ва халқлар ўртасида зиддиятли муносабатларни авж олдириш, Иккинчи Жаҳон уруши натижаларини қайта кўриб чиқиш, инсоният манфаати ва равнақи йўлида қилинган уринишларни йўққа чиқариш каби интилишлар оммалашмоқда”, - деб таъкидлади ассоциация раҳбари.

Иккинчи Жаҳон уруши тўғрисидаги хотирани сақлаб қолиш - бугунги авлоднинг бурчи, дейди Бордюгов интервью давомида.

Эксперт фикрича, дунёда муайян кучлар борки, уларнинг асосий мақсади тарихий воқелик бўлмиш – совет халқи ва унинг иттифоқчиларининг биргаликда нацизм устидан ғалабасини йўққа чиқариш, айнан “биргаликда” сўзига зарба беришдан иборат.

Янги уруш концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Совет иттифоқининг Иккинчи Жаҳон урушида ғалабада ҳал қилувчи ҳиссасини йўққа чиқариш ушбу концепцияда марказий ўринни эгаллайди. Ваҳоланки, уруш якунида Рузвельт ҳам Черчилль ҳам бу борада ҳеч қандай шубҳага эга эмас эди. СССРнинг Шарқий фронтдаги ҳиссаси барчага аён эди.

Сўнгги икки йилда бошқа бир тенденцияни – собиқ иттифоқдош давлатларининг (собиқ СССР-таҳр.) ҳақиқий бирлигини, маънавий қардошлигини йўқ қилишга бўлган интилишларни кузатяпмиз.

Ушбу концепция муаллифлари урушдаги ғалабани, керак бўлса, миллий омилга қараб бўлиб ташлаш вазифасини ўз олдиларига қўйган.

“Совет республикаларининг қай бири ғалабада энг катта ҳиссани қўшган?” қабилидаги дунёқарашлар сингдирилмоқда. Бу эса миллатлараро зиддиятли мунозараларга сабабчи бўлиши ҳеч гап эмас.

Г.Бордюгов сўзларига қараганда, замонавий жамият ва айниқса ёшлар айнан ўша замон воқеа-ҳодисаларидан бохабар, қатор далиллар эса хотирадан чиқа бошлаётгани ниҳоятда хавфли ҳолат.

“Айнан шунинг таъсирида лойиҳа вужудга келган ва бу энг аввало, жамоат лойиҳаси бўлиб, у барча иштирокчи давлатларнинг ушбу уруш билан боғлиқ акцияларини қарама-қарши қўйиш эмас, айнан бирлаштиришга қаратилган. Мақсад битта – умумий ғалабамиз тўғрисидаги хотирани сақлаб қолиш, қандайдир ахборот урушларига жавоб бериш орқали эмас, аксинча ижобий ташаббусларни илгари суриш орқали биргаликда ҳаракат қилиш”, - дея сўзига якун ясади фаолият етакчиси.

“Биргаликда қозонганмиз”: Гитлер Германиясини тор-мор этишда СССР роли йўққа чиқариляпти