ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. “Toshkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўчаларга қандай ном берилиши маълум бўлди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарори лойиҳаси тайёрланди.
Лойиҳада 6 та номсиз кўчага қуйидаги номлар бериш таклиф этилган: “Янги Тошкент” кўчаси, Янги Тошкент тор кўчаси, “Ўқчи” кўчаси, “Заргар” кўчаси, “Хадра” кўчаси, “Хадра” тор кўчаси.
Toshkent City ҳудуди 6 лотга ажратилган, биринчи ва иккинчида савдо маркази, офислар ва кўнгилочар мажмуалар қурилади.
Учинчи, тўртинчи ва бешинчи лотда 2,1 минг хонадондан иборат бўлган 28 - қаватли уйлар барпо қилинади. Олтинчи лотда - боғча ва мактаб қуриш режалаштирилган.