Tashkent City атрофидаги кўчалардан бирида 6 ойлик чеклов киритилди

Tashkent City атрофидаги кўчалардан бирида оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари учун 6 ой муддатга чеклов киритилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Tashkent City атрофидаги кўчалардан бирида 6 ойлик чеклов киритилди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимиятининг матбуот хизмати. 

"21 октябрдан бошлаб 6 ой давомида Ислом Каримов кўчасининг Олмазор ҳамда Фурқат кўчалари билан кесишган қисмлари оралиғида юк ташиш ҳажми 5 тоннадан юқори бўлган транспорт воситалари ҳаракати чекланади", - дейилган хабарда. 

Ундан ташқари, бугун 21 октябрь куни Tashkent city’ ҳудудидаги боғ соат 14:00 гача хизмат кўрсатади, 14:00 дан 20:00 гача боғда санитария ва профилактика ишлари олиб борилади.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу чоралар Tashkent City мажмуаси ҳудудида жадал равишда олиб борилаётган қурилиш ишлари муносабати билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.