"Нью-Йорк - Тошкент" парвозида тўполон кўтарган йўловчи ўриндиққа боғлаб қўйилди

“Нью-Йорк – Тошкент” самолёти парвози вақтида тўполон кўтарган йўловчини экипаж ва йўловчилар биргаликда ўриндиққа боғлаб қўйишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Бугун Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Нью-Йоркдан – Тошкентга учган HY-102 сонли парвози давомида, 51 ёшли йўловчи безорилик қилди, деб хабар қилмоқда Миллий авиакомпания.

Маст ҳолда бўлган, йўловчи самолёт бортида тўполон кўтарди. Ўз жойини эгаллаш ҳақидаги талабларга бўй сўнмай борт кузатувчиларини ва атрофдаги йўловчиларни ҳақорат қилди. ўзининг ножўя ҳаракатлари билан парвоз хавфсизлигини хавф остига қўйди.

Экипаж, бошқа йўловчилар ёрдамда, безорилик қилган йўловчини ўриндиққа боғлаб қўйишга тўғри келди. Тошкентга етиб келганидан сўнг авиатўполлончи Транспортда жамоат хавфсизлигини сақлаш бўлимига топширилди, - дейилган хабарда.

Маълумот учун авиатўполончилар учун аксарият мамлакатларда ўта қаттиққўл жазо чоралари киритилган. Хусусан, Россияда авиатўполончилларнинг махсус "қора рўйхати" тузилган бўлиб, улар ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.