ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қабул қилган қарорига мувофиқ, Uzbekistan Airways АЖ ваколатхоналарининг чет элда очилган ҳисобларини келгусида тартибга солиш назарда тутилган, хабар қилади Адлия вазирлиги.
Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 январдан Uzbekistan Airways АЖ хориждаги ваколатхоналарининг бутун кирим маблағлари (ваколатхонанинг фаолияти билан боғлиқ ҳаражатлар бундан мустасно) мажбурий равишда Ўзбекистоннинг тижорат банклари ҳисобларига келиб тушади.
Қолаверса, миллий авиаташувчи ваколатхоналарининг фаолиятида қўлланиладиган ҳаражатлар Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.