ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Италиялик машҳур хонанда Ал Бано ўз қизи билан Тошкентда концерт беради, деб хабар қилмоқда "Афиша.уз".
“Ал-Бано ва Ромина Карризи дуэти концерти 22 октябр куни Халқлар дўстлиги саройида бўлиб ўтади”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ал Бано 80-90 йилларда ўта машҳур бўлган бир неча қўшиқлар ижрочисидир. Хусусан Felicità, Ci Sarà, Sharazan, Liberta ва бошқа машҳур қўшиқлар йиллар давомида кўпчиллик севиб куйлайдиган хитларга айланган.
Шунингдек, 18 декабрь куни Тошкентдаги Humo Arena муз саройида Россия эстрадаси қироли Филипп Киркоровнинг концерти ҳам бўлиб ўтади. Хонанда ўзининг The Best номли яккахон дастури билан саҳнага чиқади.